Андижон қишлоқ хўжалик инстутитининг талаба-ёшлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан танилган вилоят мусиқали драма театрида бўлдилар.
Театр маърифат ўчоғи саналиб, тенгдошларимиз маънавий-маданий камол топишида ўзининг салмоқли ўрнига эга. Ёшларни оқ-у қорани танишига хизмат қилиш – бугунги кунда барча жамоат ташкилотлари қатори театрнинг ҳам асосий вазифаларидан саналади.
Диний ақидапарастлик, терроризм, миссионерлик, уюшган жиноятчилик сингари қанчадан-қанча жаҳолат ва қабоҳат йўллари борки, улардан юрган киши эртами-кечми, албатта, афсус-надомат чангалига тушади. Айни ҳақиқат Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳтасар Йўлдошева томонида саҳналаштирилган “Қабоҳат” фожеали драмасида ҳам ўз тасдиқини топди.
Хўш, ана шундай ачинарли, ғариб аҳволга тушиб қолмаслик учун нима қилмоқ керак? Ҳар бир инсон, ҳар бир тенгдошимиз йўл бошида туриб, унинг охири-оқибати нималар билан якунланишига қизиқиб кўрмоғи лозим. Охирини ўйлаб қилинган ишнинг оқибати ҳам хайрли бўлади.
– Ҳар бир ота-она зурёди келгусида ўзи эриша олмаган ютуқларни қўлга киритишини, юксак марраларни забт этишини истайди. Ана шу эзгу фазилат ҳукуматимизнинг ёшлар камолотига қаратилган сиёсатида ҳам яққол ўз ифодасини топган, — дейди ҳаракат бошланғич ташкилоти етакчиси Орифжон Абдуллаев. -Юртбошимиз таъкидлаганидек, фарзандларимиз биздан кўра доно, кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт! Бундай эътибор-ғамхўрлик бизга куч-қувват бағишлаш билан бирга, маъсулиятимизни ҳам бир қадар оширади, албатта.
Ҳуқуқни муҳофаза этиш органларининг материаллари асосида сужетга бой тарзда бадиий сайқалланганлиги ва аксарият образларни ёшлар томонидан маҳорат билан ижро этилганлигини спектакл ижодкжорларининг ютуғи сифатида эътироф этиш мумкин.
Ҳа айтганча, театрга тез-тез бориб туринг, азиз тенгдош!
Бобурмирзо ХОЖИАКБАРОВ
АндҚХИ “Камолот” Ё.И.Ҳ.
БТ Матбуот йўналиши сардори